1

Олимпия ўйинлари совриндорлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюришди

ЖАМИЯТ 27.10.2016, 11:21
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон, Тошкент, Рио–2016
Олимпия ўйинлари совриндорлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюришди

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари меҳмон бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда

“INFOLIB–2016” V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ташкил этилган учрашувда  Ўзбекистон ифтихорлари - Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров, Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиблари Рустам Тўлаганов, Муроджон Аҳмадалиев ва Ихтиёр Наврўзов, шунингдек Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, Тошкент шаҳри мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ҳамда Миллий кутубхона фойдаланувчилари қатнашдилар.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев “INFOLIB – 2016” Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги билан барча иштирокчиларни, меҳмонларни қутлади ва мустақиллик йилларида Ўзбекистон спортчиларининг жаҳон миқёсида қўлга киритаётган ютуқлари тахсинга сазоворлиги, шунингдек, Рио-де-Жанейродаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг муваффақияти ҳақида сўзлади.

Дархақиқат, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида спортчиларимиз томонидан жаҳон ареналарида эришилган ютуқлар мамлакатимиз спорт тарихига олтин ҳарфлар билан битиладиган бўлди. Айниқса Бразилиядаги Олимпия ўйинларида ўзбек спортчилари томонидан 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза, жами 13 та медаль қўлга киритилиши, якунда делегациямиз умумжамоа ҳисобида жаҳоннинг 207 мамлакати орасида фахрли 21-ўринни эгаллаши чиндан ҳам бутун дунёни ҳайратга солди.

Тадбирда спортчиларимиз нафақат ўзларининг спортга бўлган қизиқишлари, қандай қилиб катта спортга қадам қўйганликлари, қўлга киритган ютуқлари ва Олимпия ўйинларидан олган таассуротлари, балки қандай китобларни севиб мутолаа қилишлари, мусобақаларга тайёргарлик жараёнида китоб ўқиш руҳий тайёргарлик масаласида қанчалар муҳим аҳамият касб этиши хақида ҳам сўзлаб беришди.

Тадбир қатнашчилари шунингдек ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олдилар ва ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, бу каби тадбирлар ёш авлодни спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга, шунингдек кўпроқ бўлажак чемпионлар етишиб чиқишига илҳомлантиришини айтиб ўтдилар. 

Тадбир сўнггида ёш талабалар спортимиз юлдузлари билан суратга тушиш ва улардан дастхатлар олишга ҳам улгуришди. Бир сўз билан айтганда тадбир ниҳоятда самимий ва ҳаяжонли руҳда бўлиб ўтди.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1