Сурхондарёда содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаб икки киши ҳалок бўлди, яна бир инсон эса жароҳатланган. Бу ҳақда "darakchi.uz" манбаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, кеча, 19 октябрь куни соат 09:30ларда Денов туманидаги газ "запрвака"да “Ваз 2106 Жигули” русумли автомобилнинг юкхонасига жойлаштирилган метан газ баллонининг ёнига қўлбола усулда қўшимча равишда ўрнатилган пропан газ баллони босимга бардош бера олмаганлиги оқибатида портлаб кетган.
Портлаш оқибатида 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, "Жигули" ҳайдовчиси эса тан-жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган. Вафот этганларнинг бири "заправка" ишчиси, иккинчиси эса навбатда турган ҳайдовчилардан бири бўлган.
Мазкур холат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмокда.






