АсосийJamiyat

Эссиз “Iphone 15"лар! Фарғонада ноқонуний олиб кетилаётган қарийб 6 миллиард сўмлик мобил телефонлар ушлаб қолинди

'Эссиз “Iphone 15"лар! Фарғонада ноқонуний олиб кетилаётган қарийб 6 миллиард сўмлик мобил телефонлар ушлаб қолинди'ning rasmi

Қиймати 6 миллиард сўмга яқин уяли алоқа воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Фарғҳона вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олинди. 

Наманган вилоятига кириш  масканида тўхтатилиб кўздан кечирилганида автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида четдан ноқонуний олиб кирилаётган, хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 5 млрд. 788,9 млн. сўмлик жами 24 турдаги 550 га яқин  уяли алоқа воситалари,  шу жумладан “Iphone 15 Pro”, Iphone 15 Pro Max”, “Samsung galaxy S23 Ultra”, “ Samsung galaxy S23 FE” русумидаги смартфонлар яширилганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар