Бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли "Qatar Masters Chess-2023" чемпионати финалида 2 нафар ўзбек гроссмейстери — Нодирбек Абдусатторов ҳамда Нодирбек Якуббоев беллашди.
Нодирбек Ёқуббоев тай-брек баҳсида Нодирбек Абдусатторовни 2-0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, умумий рўйхатда рейтинг бўйича 19-ўринда бўлган ҳамюртимиз якунда нуфузли мусобақа ғолибига айланди.
Дунёнинг ТОП-10 шахматчилари қатнашган нуфузли турнирда чемпион ҳам, 2-ўрин эгаси ҳам ўзбек шахматчисига насиб қилгани жуда фахрли.
Ушбу турнирда Жавоҳир Синдоров 6,5 очко билан 4-ўринни эгаллади.