“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бухоро ва Навоий вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-23° бўлади.
Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22° бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.






