1

“Мен бу ғалабани дунёдаги вазият туфайли нишонламайман. Фаластин, биз сиз биланмиз!"

СПОРТ 22.10.2023, 11:26
“Мен бу ғалабани дунёдаги вазият туфайли нишонламайман. Фаластин, биз сиз биланмиз!"

Енгил вазн тоифасида UFCнинг россиялик чемпиони Ислом Махачев Алекс Волкановский билан жангидан сўнг Фаластин ва Ғазо секторини қўллаб-қувватлади.

“Мен бу ғалабани дунёдаги вазият туфайли нишонламайман. Фаластин, биз сиз биланмиз! Ғазо сектори, биз сиз биланмиз! Тўхтатинг!” — деди Махачев жангдан кейин.

21 октябрь куни Махачев Абу-Дабидаги (БАА) UFC 294 турнирида асосий жангда Австралия вакили Алекс Волкановский устидан муддатидан аввал ғалаба қозонди. Россиялик биринчи раунддаёқ рақибини нокаут эвазига мағлуб этди ва иккинчи марта чемпионлик унвонини ҳимоя қилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1