1

Бугун Чирчиқда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди

СПОРТ 22.10.2023, 12:12
Бугун Чирчиқда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди

Бугун Чирчиқда оғир атлетика бўйича катталар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.

29-октябрга қадар давом этадиган мусобақада Республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 200 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун беллашади.

Бу йилги кубок баҳсларининг иштирокчилари рўйхатида Руслан Нурудинов, Рустам Жангабаев, Достон Ёқубов, Сарвар Зафаржонов, Суннатилла Ўсаров, Қурбонмурод Намозов, Нигора Абдуллаева, Турсуной Жабборова каби терма жамоа етакчиларининг номларини учратиш мумкин.

Мазкур турнир мураббийлар штаби учун асосий терма жамоага номзод захира таркибини кўздан кечириб олиш, вилоятлардаги иқтидорли ёшларни селекция қилиш имконини тақдим этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1