АсосийJamiyat

Пойтахтнинг тўртта туманидаги иссиқ сувнинг ўчирилишига "свет"нинг узилиши сабаб бўлди

'Пойтахтнинг тўртта туманидаги иссиқ сувнинг ўчирилишига "свет"нинг узилиши сабаб бўлди'ning rasmi

Электр таъминотидаги узилишлар сабабли шаҳарнинг тўртта туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent " компаниси хабар берди.

"Электр таъминоти фавқулодда тўхтатилиши муносабати билан бугун, 25 октябр куни "Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖ нинг 4-ИМ қозонхонаси (бизнинг асосий иссиқлик энергияси етказиб берувчимиз) ишлаётган ҳудудда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларининг 4-ИМ қозонхона фаолият юритувчи ҳудудида жойлашган айрим жойлари (жами 892 та объект) фаолияти тўхтатилади.

Иссиқ сув таъминоти электр тармоғидаги авариявий ишлар тугаллангандан сўнг тикланади", дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар