АсосийJinoyat
10714

Сурхондарёда аёл ўз жиянини сўйиб қўйди

'Сурхондарёда аёл ўз жиянини сўйиб қўйди'ning rasmi

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, термизлик М.Х. (исмлари ўзгартирилган) ва унинг турмуш ўртоғи янги уй-жой қуриш мақсадида узоқ йиллар хорижда ишлаган. Тўплаган пулларини эса фарзандларига кўз-қулоқ бўлиб турган опаси С.Х.га ойма-ой жўнатиб турган. М.Х. сафардан қайтгач, опаси Х.С. дан жўнатилган пулларни сўраган, бироқ опаси ҳеч қандай пул йўқлигини, жўнатилган барча маблағларни унинг фарзандларига сарфлаганини айтган. 

Шундан сўнг битта кўчадаги ёнма-ён уйларда яшовчи икки опа-сингил ўртасида жиддий келишмовчилик юзага келган.

Кунларнинг бирида С.Х.нинг ўғли А.Д. холаси М.Х.нинг уйига аввалроқ холаваччалари олиб чиққан кетмонни сўраб чиққан ва ҳовлида ўйнаб турган болаларни  ҳақоратлай бошлаган. Ҳовлидаги шовқинни эшитиб чиққан М.Х. бу гаплардан ғазабланиб, А.Д. билан жанжаллашиб кетган. Сал ўтиб бу жараёнга С.Х.нинг иккинчи ўғли Б.Д. ҳам қўшилган ва жанжал кескин тус олган. 

Оқибатда М.Х. ошхона пичоғини А.Д.нинг бўйнига кетма-кет санчган. Пичоқ зарбидан бўйин йўғон томирининг узилишидан кўп қон йўқотган А.Д. шифохонада вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан суд М.Х.га жиноятнинг оғирлигини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар