АсосийJinoyat
4471

Қаршидаги университетга пул эвазга киритиб қўйишни ваъда қилганлар қўлга олинди

'Қаршидаги университетга пул эвазга киритиб қўйишни ваъда қилганлар қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда фуқаро С.О. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни Қарши шаҳридаги “Turon” нодавлат университетига 3 курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Чирчиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Н. фуқаро С.Ш.ни 3 900 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, муқаддам 3 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар