Лионел Месси саккизинчи марта "Олтин тўп"ни қўлга киритди

СПОРТ 31.10.2023, 09:02
Лионел Месси саккизинчи марта "Олтин тўп"ни қўлга киритди

Бугун тунда Париждаги “Шателет” театрида France Football нашри томонидан "Олтин тўп" маросими ўтказилди. Аргентина терма жамоаси футболчиси Лионел Месси  France Football журнали талқинига кўра 2023 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Аргентина терма жамоаси ва Американинг “Интер Маями” клубининг 36 ёшли ҳужумчиси Париждаги тақдирлаш маросимида мукофотни қабул қилиб олди. Месси энг кўп мукофот олиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Ҳозир у саккизта “Олтин тўп” совринига эга.

Аввалги марта у  France Football томонидан 2021 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Шунингдек, “Реал Мадрид” ҳужумчиси Беллингҳэм — мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилди.

Қироллик клубининг яна бир футболчиси Винисиус Жуниорга Сократес соврини топширилди

Аргентиналик посбон Эмилиано Мартинес эса мавсумнинг энг яхши дарвозабони унвонига лойиқ кўрилди.

Норвегия терма жамоаси ҳамда “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд — Герд Мюллер мукофоти соҳиби бўлди. У ўтган мавсумда 56та гол урган “Манчестер Сити” ҳужумчиси энг яхши тўпурарга бериладиган соврин билан тақдирланди.  

Манчестер Сити” — мавсумнинг энг яхши клуби бўлди

Аёллар ўртасида ушбу соврин “Барселона” га насиб этди.

“Барселона” билан треблга эришган Айтана Бонмати — аёллар ўртасида “Олтин тўп-2023” соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп”ни беш марта қўлга киритган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду бу сафар Месси билан рақобатлаша олмади, ҳатто даъвогарлар рўйхатига ҳам кира олмади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1