1

Бугун Ўзбекистоннинг 3 та жамоаси сафарда, "Насаф" ўз уйида майдонга тушади

СПОРТ 06.11.2023, 16:15
Бугун Ўзбекистоннинг 3 та жамоаси сафарда, "Насаф" ўз уйида майдонга тушади

Бугун, 6 ноябрь куни футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси 4-тур учрашувларига старт берилади. Ушбу турда Ўзбекистоннинг 4 та клуби ўз гуруҳларида навбатдаги тур учрашувларини ўтказади.

Бугун Қаршининг "Насаф" клуби ўз уйида БААнинг "Шаржа" жамоасини қабул қилса, "Навбаҳор" Эронда "Нассажи Мазандаран"га қарши Олмалиқнинг ОКМК жамоаси эса ушбу давлатнинг "Сепахон" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси эса эртага Тожикистоннинг "Аҳал" жамоаси меҳмони бўлади.

Бугун ўйинлар бошланиш вақтлари:

"Насаф" - "Шаржа" 19:00
"Нассажи Мазандаран" - "Насаф" - 19:00
"Сепахон" - ОКМК 23:00

Эртага
"Аҳал" - "Пахтакор" 19:00

Ўзбекистон клубларининг гуруҳдаги натижалари:

"А" гуруҳидан ўрин олган "Пахтакор" ҳозирги пайтда 3 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
"В" гуруҳидан жой олган "Насаф" 6 очко билан 2-ўринда бормоқда.
"С" гуруҳидан ўрин олган ОКМК бирорта ҳам очко жамғармаган ҳолда сўнгги ўринда бормоқда.
"D" гуруҳидан ўрин олган "Навбаҳор" 7 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1