Пойтахтдаги Бобур кўчаси ва "Тошкент" халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилди.
Синовга кўра 4 та автотрейлерга (ҳар бири 35 тонна) 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) юкланиб йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилган.
Синов натижаларига кўра йўл ўтказгич эксплуатация давридаги юкламага нисбатан кўпроқ юкламага муваффақиятли бардош берди ва мустаҳкам эканлигини исботлади, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, август ойида ушбу йўл ўтказгичнинг бирваракайига бешта тўсини қулаб тушган эди.






