Бразилияда босқинчилар "Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Неймарнинг севгилиси Бруна Бянкарди ва уларнинг чақалоғини ўғрилашга уринди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Манбага кўра, босқинчилар тунги соат учларда Котия шаҳрида Бянкининг онаси яшайдиган хонадонга бостириб кирган. Улар умумий суммаси 120 минг доллар бўлган нарсаларни олиб кетган.
Бундан ташқари, босқинчилар уй бекасидан қизи Бруна Бянки ва унинг чақалоғи қаерда яшашини аниқлашга уринган. Полиция вакиллари босқинчилардан бирини ушлади. У 19 ёши маҳаллий йигит бўлиб чиқди.
Кейинроқ Неймар севгилиси Бянкарди ва қизи соғ-саломат эканлиги ҳақида пост қўйди.