"Қамчиқ" довонида юк машинаси ёниб кетди. Ҳолат бўйича "Қамчиқавтойўл" маълумот берди.
Маълум қилинишича, "Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг 222 км. "Водий-Тошкент" йўналишида юк машинаси ёнғин содир бўлганлиги сабабли соат 07:55 да ушбу йўналишда автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Ҳозирга вақтда юк машинасини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилиб, "Водий-Тошкент" йўналиши соат 08:44 да автотранспортлар ҳаракати учун очилди.
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни соат 20:00 ларда ҳам юк машинаси ЙТҲга учрагани сабаб "Қамчиқ" довонида бир муддат автомобиллар ҳаракати чекланиб қолган эди.






