АсосийJamiyat

Андижонда кўмирни талон-торож қилган учта туман омбор мудирлари қўлга олинди

'Андижонда кўмирни талон-торож қилган учта туман омбор мудирлари қўлга олинди'ning rasmi

Прокуратура ходимлари “Кўмир таъминот” МЧЖ нинг Андижон вилоят филиали тасарруфидаги учта туман омбор мудирлари томонидан кўмирни шахсий манфаатлари йўлида талон-торож қилишганини аниқлади.

Андижон туман кўмир омбор мудири Ш.Б. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 362,3 млн. сўмлик 1.220,0 тонна.

Булоқбоши туман кўмир омбор мудири С.Н. 178,3 млн. сўмлик 445,5 тонна.

Жалақудуқ туман кўмир омбор мудири Й.Ю. 421,7 млн. сўмлик 1.419,9 тонна.

Мудирлар  ушбу кўмирларни гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, нақд пул сотишиб, шахсий манфаатлари йўлида талон-торож қилишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан омбор мудирлари Ш.Б., С.Н., ва Й.Ю. га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а ” банди ва бошқа моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ушбу шахслар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.                       

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар