АсосийJamiyat

Тошкентда "МАN" автобуси ёниб кетди (видео)

'Тошкентда "МАN" автобуси ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "МАN" русумли автобус ёниб кетгани акс видео тарқалди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 16:30да "12-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги давлат рақами 01|947 YJА бўлган, "МАN" русумли автобусда ёнғин ҳосил бўлган. Ушбу автобус 2022 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 97 500 км масофани босиб ўтган. Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин автобус ҳайдовчиси ўриндиғи орқасида жойлашган электр симларини бирлашган блок қисмида қисқа туташув натижасида содир бўлган. 

Автобус кафолат муддатида тасарруф этилаётганлигини инобатга олиб, ёнғиннинг аниқ сабаби автобус ишлаб чиқарувчи завод "ТРУCК анд БУС МОТОРС" МЧЖ мутахассислари билан биргаликда аниқланмоқда.

Ёнғин қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 16:36 да етиб бориб ёнғин бартараф этилган.Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. 

Ҳозирда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан ҳам хизмат текшируви олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар