АсосийСПОРТ

Ўзбекистоннинг У-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида канадалик рақиблари устидан ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, айни кунларда Индонезияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон че...

Хабарингиз бор, айни кунларда Индонезияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Турнирнинг 2-турида Ўзбекистон Канада жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Баҳснинг 22-дақиқасида канадалик футболчи Ричард Чукву ўз дарвозасига гол уриб ҳисобни очди. 27-дақиқада эса Амирбек Саидов ҳисобни 2:0 олиб келди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида канадалик ҳимоячи ва дарвозабоннинг хатосидан унумли фойдаланган Амирбек Саидов ҳисобни 3:0 га ўзгартириб қўйди. Шу тариқа Ўзбекистон футболчилари йирик ҳисобдаги ғалабақозонди.

Маълумот учун, Ўзбекистонлик футболчилар навбатдаги ўйини Испанияга қарши ўтказади. 

    Бошқа янгиликлар