Филиппин 6,7 магнитудали зилзила бўлди (видео)

ДУНЁ 17.11.2023, 20:54
Филиппин 6,7 магнитудали зилзила бўлди (видео)

Филиппиннинг Буриас оролида 6,7   магнитудали зилзила содир бўлиб, бир киши ҳалок бўлди, яна 18 нафар филиппинлик жароҳат олди.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, Филиппин оролида маҳаллий вақт билан соат 08.14 да кучли зилзила қайд этилган. Зилзила эпицентри Буриас оролидан 26 километр жануби-ғарбда жойлашган. Манба 78 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила оқибатида минтақадаги бир қатор бинолар зарар кўрган ва электр энергияси қисман узилган.

Ўз навбатида, Филиппин вулқонология ва сейсмология институти ҳозирда цунами хавфи йўқлигини маълум қилди.

Филиппин дунёдаги энг юқори сейсмик фаолликка эга мамлакатлардан бири ҳисобланади, чунки у Тинч океанининг олов ҳалқаси деб аталадиган ҳудудда жойлашган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1