АсосийJamiyat

Марказий Осиёда ғайритабиий ноябрь илиқлиги кузатилмоқда

'Марказий Осиёда ғайритабиий ноябрь илиқлиги кузатилмоқда'ning rasmi

НОябрь ойи Марказий Осиё учун ғайритабиий илиқ келди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилмоқда. 

Жумладан, кеча, 17 ноябрь куни Туркманистон ва Ўзбекистонда +31°С иссиқ ҳарорат рўйхатга олинган.

Кеча Қозоғистоннинг денгиз сатҳидан 600 м баландлигида ҳам +27,3°С, Тожикистоннинг 1015 метр баландлигида эса +26.5°С ҳарорат қайд этилган.  

Тунги минимум ҳароратлар янада ҳайратланарли. Туркманистоннинг Сарагт пунктида ноябрда тунги минимум қарийиб +22°С кузатилган.  

Ҳозир ҳам Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида шу кун учун хос тунги минимум ҳарорат рекордлари янгиланмоқда. Яъни тонгги соат 5:00да республиканинг марказий шаҳарлари ва пойтахтда тунги минимум ҳароратлар +20°С ва ундан юқори кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқанд ва Тошкентда тарихдаги энг иссиқ 16 ноябрь кузатилгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар