АҚШ Тайванни қуроллантиришни бас қилиши керак - Хитой

ДУНЁ 18.11.2023, 10:43
АҚШ Тайванни қуроллантиришни бас қилиши керак - Хитой

Қўшма Штатлар Тайванни қуроллантиришни ва Хитойнинг ички ишларига аралашишни бас қилиши керак. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби айтиб ўтди, дея ёзмоқда “zamon.uz”

“Тайван масаласи ҳар доим Хитой-Америка муносабатларида энг муҳим ва нозик масала бўлиб келган. АҚШ Тайванни қуроллантиришни, Хитойнинг ички ишларига аралашишни тўхтатиши ва Хитойни тинч йўл билан бирлаштиришни қўллаб-қувватлаши керак", деди Маонинг.

Аввалроқ Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг (МХК) стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби АҚШ президенти Жо Байден 15 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Хитой раҳбари Си Цзинпинни Вашингтоннинг Тайванга қурол етказиб беришни давом эттириш нияти ҳақида хабардор қилганини маълум қилганди. Кирбинингтаъкидлашича, қурол-яроғ етказиб беришнинг давом этиши АҚШнинг Тайванни ўзини-ўзи мудофаа қилиш қобилияти билан таъминлаш истаги билан боғлиқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1