Тожикистондаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик йўловчи вафот этди

ДУНЁ 18.11.2023, 20:00
Тожикистондаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик йўловчи вафот этди

Тожикистонда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Андижон вилояти Янгиобод туманида яшовчи икки нафар фуқаро вафот этди. 

Йўл-транспорт ҳодисаси 12 ноябрь куни соат 17:20 атрофида Душанбе-Хўжанд-Чанок автомобиль йўлида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 50 ёшли Опел Астра ҳайдовчиси К.А. автомобилни қувиб ўтиш чоғида бошқа автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Натижада, К.А. бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўл четидаги пастликка ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида, ҳайдовчиси К.А. (тожикистонлик), шунингдек, икки нафар ўзбекистонлик йўловчилар 35 ёшли М.Ю. ва 33 ёшли Д.Х.лар ҳалок бўлишган. Яна икки нафар ўзбекистонлик аёл, 43 ёшли З.Х. ва 39 ёшли Ф.Ю.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1