АсосийDunyo

"Фаластин халқи ўз давлати ва ҲАМАСдан холи келажакка лойиқдир" - Байден

'"Фаластин халқи ўз давлати ва ҲАМАСдан холи келажакка лойиқдир" - Байден'ning rasmi

"Фаластин халқи ўз давлати ва ҲАМАСдан холи келажакка лойиқдир", деди АҚШ президенти Жо Байден The Washington Post газетасидаги мақоласида.

Унинг сўзларига кўра, мақсад фақат бугун урушни тўхтатиш эмас, балки уни абадий тўхтатиш бўлиши керак. Ғазо ва Яқин Шарқда "тарих такрорланмаслиги учун" кучлироқ нарса қуриш керак. Байден бунинг йўлини "икки халқ учун иккита давлат" яратишда кўради.

Тинчликка эришиш учун Исроил ва Фаластин, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари мажбуриятини талаб қилади, деди у. "Бу иш ҳозир бошланиши керак", деди Америка президенти.

Байден Ғазадан ҳеч қачон "терроризм платформаси" сифатида фойдаланилмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у "фаластинликларни Ғазо секторидан бошқа мажбуран кўчиришга, қайта ишғол қилишга, қамал ёки блокадага ва ҳудудни қисқартиришга" изн бермайди. "Ва бу уруш тугагандан сўнг, Фаластин халқининг овози ва уларнинг интилишлари Ғазо секторидаги инқироздан кейинги бошқарув марказида бўлиши керак", деди у.

Байден аллақачон Ғазо секторининг Исроил томонидан босиб олиниши хато бўлишини айтган ва "икки давлат" формуласини - Исроил ва Фаластинни - тинчликнинг ягона йўли деб атаган, шунингдек, у Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи “исроилликларни ўлдиришга, ҳақорат қилишга ва шунчаки даҳшатли муомала қилишга қодир бўлмаганида” Исроил Ғазо секторидаги фаолиятини тўхтатишини таъкидлади.

Шу билан бирга, Америка президенти Украина ва Исроилга ёрдам кўрсатилмаган АҚШнинг вақтинчалик бюджетини тасдиқлади. Қабул қилинган қонун 19 январга қадар федерал ҳукумат фаолиятининг устувор йўналишларини молиялаштириш имконини беради.

    Бошқа янгиликлар