АсосийJamiyat

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди

'Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Хайрулла Жўраев 19 ноябрь куни 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, кинорежиссёр ва муҳаррир Хайрулла Жўраев 1945 йилда Жиззахда туғилган. 1970 йилда ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган.

Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида режиссёр, муҳаррир, бош муҳаррир (1976—87). “Видеофильм” маркази директори (1988— 89). Президент девонида масъул ходим (1990—92), Ўзбекистон Давлат кинокомпанияси раиси (1992—93), Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси (1993-96), 1996 йилда Маданият ишлари вазири лавозимларида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар