Қатор интернет ресурсларида ва ижтимоий тармоқларда икки нафар ўқувчини аёвсиз калтаклаётган мактаб директори акс этган видео тарқалди.
Болалар омбудсманининг Чилонзор туман прокуратурасидан аниқлаштиришича, 217-сонли умумтаълим мактабнинг 8 “В” синф ўқувчиси А.М. синфдоши билан синф хонасида ўзаро жанжаллашгани бўйича мактаб директори Ш.Я. ўқувчиларни ўз хизмат хонасида уларнинг юзи ва танасининг бошқа жойларига қўли ва оёғи билан уриб тан жароҳати етказган.
Юқоридагиларга кўра, 217-сонли мактаб директори Ш.Я. га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.
Бундан ташқари, 217-сонли мактаб директори Ш.Я. га нисбатан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига, мактаб директорининг ушбу ҳатти-ҳаракатларини тўхтатиш чораларини кўрмаганлиги учун Чилонзор туман ИИО ФМБ профилактика инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.






