АсосийDunyo
1446

Ғазода секторидаги уйини ташлаб кетган фаластинликлар сони 1,7 миллионга етди — БМТ

'Ғазода секторидаги уйини ташлаб кетган фаластинликлар сони 1,7 миллионга етди — БМТ'ning rasmi

Ғазо секторидаги уйини ташлаб кетган фаластинликлар сони 1,7 миллион кишига етди. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди. 

“Ғазода 1,7 миллиондан ортиқ одам бошқа жойга кўчирилган, шу жумладан, 900 мингга яқин киши БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ишлари агентлиги томонида ташкил қилинган 154 та бошпанада истиқомат қилмоқда”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, ҳозирда мазкур бошпаналарда уларнинг сиғимидан кўпроқ одам яшамоқда. Келувчиларнинг давом этаётгани бошпаналар муаммосини янада кучайтирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар