Қўқонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди

ЖАМИЯТ 21.11.2023, 19:50
Қўқонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Бош прокуратура матбуот хизматининг Darakchi.uz'га берган хабарига кўра, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Қўқон шаҳар Амирқулмерган МФЙ Навбахор кўчаси рақамсиз уйда яшаган, 1972 йилда туғилган фуқаро С.К. ва унинг турмуш ўртоғи 1974 йилда туғилган Х.К.лар яшаш хонадонининг ётоқхонасида ис газидан захарланиб вафот этган.

Шифохона томонидан тақдим этилган дастлабки хулосасида фуқаролар С.К. ва Х.К.ларнинг  ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур холат юзасидан терговга кадар текшириш харакатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1