Тошкентда ахлатни махсус идишга ташлашни айтгани учун миллий гвардия ходими билан жанжаллашган фуқарога жиноят иши очилди

ЖАМИЯТ 23.11.2023, 07:37
Тошкентда ахлатни махсус идишга ташлашни айтгани учун миллий гвардия ходими билан жанжаллашган фуқарога жиноят иши очилди

Сал аввал, Сергели туманида Миллий гвардия ходими ва фуқаро ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалган ва фуқарога қонуний чора кўриш учун уни қидириб топиш чоралари кўрилаётгани хабар қилинган эди.

Айни пайтда Миллий гвардия матбуот хизматининг хабар қилишича, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур ҳолатни содир этган шахс 1981 йилда туғилган, Шайхонтоҳур туманида доимий яшайдиган, муқаддам Жиноят кодексининг 276-моддаси билан судланган, оилали, муайян бир меҳнат фаолияти билан шуғулланмайдиган фуқаро С.Ж. эканлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Аниқланишича, фуқаро С.Ж. 2023 йилнинг 12 ноябрь куни Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида жойлашган овқатланиш шаҳобчаси олдида қўлидаги чиқиндиларни шу ерда ўрнатилган махсус чиқинди қутисига ташламай, пиёдалар йўлагига қасддан ташлаган.

Мазкур ҳолатни кўриб қолган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ҳуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида С.Ж. га белгиланмаган жойга ташланган чиқиндиларни махсус чиқинди қутисига ташлаш талабини қўйганида, фуқаро талабларни бажаришдан бош тортиб, хизмат вазифасини бажараётган ҳарбий хизматчига фаол қаршилик кўрсатиб, уни омма олдида обрўсизлантирганлиги ва ҳақорат қилганлиги учун унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Сергели туман прокуратурасига юборилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1