Биржада Аи-80 бензини учун киритилган лимит камайтирилди

ЖАМИЯТ 23.11.2023, 15:59
Биржада Аи-80 бензини учун киритилган лимит камайтирилди

Биржада Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқариладиган Аи-80 бензинининг максимал харид ҳажмини кунига 4 тоннагача пасайтирди. Бу ёқилғи қуйиш шохобчалари ва брокерлар сўраган айни чегарадир. Шу билан бирга, истисно тариқасида, бошқа ишлаб чиқарувчиларга 10 тоннадан сотишга рухсат берилади.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси товар-хомашё биржасида Аи-80 русумли бензинни харид қилишнинг кунлик лимитини пасайтирди. Бу бўйича қўмита 21 ноябрь куни тегишли қарорни қабул қилди, 

22 ноябрдан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилган Аи-80 бензинини биржада харид қилишнинг кунлик лимити 10 тоннадан 4 тоннагача пасайтирилди. Рақобат қўмитаси лимитни пасайтириш тўғрисидаги қарор ўтказилган таҳлиллар ва келиб тушган мурожаатлар асосида қабул қилинганини қайд этган.

Бироқ, бошқа ишлаб чиқарувчилар, жумладан Seg Tasco (Saneg шўба корхонаси), Natural gas-stream ҳамда New silk road oil and gas кабилар учун истисно тарзида Аи-80 бензинининг кунлик харид лимити 10 тонна бўлиб қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1