Ўзбекистонлик журналист Украинада ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 23.11.2023, 17:17
Ўзбекистонлик журналист Украинада ҳалок бўлди

Ўзбекистонда туғилиб, 15 ёшида Россияга кўчиб кетган журналист Борис Мақсудов Украинада дроннинг зарбасидан жароҳатланиб, вафот этди.

“Россия 24” телеканали мухбири Борис Бахтиярович Мақсудовнинг вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим. Бу даҳшатли йўқотиш. Ҳақиқий профессионал ва ватанпарвар у жанговар постдаги аскар каби ўз бурчини адо эта туриб ҳалок бўлди. Унинг ўз касбига садоқати, мардлиги ва матонати ўз ҳаётини журналистика билан боғлаган барчага муносиб ўрнак бўлиб қолади.

Борис Бахтияровичнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман, дардингизга шерикман,” – дея ҳамдардлик билдириб ёзади Қрим раҳбари Сергей Аксенов.

Борис Мақсудов Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида туғилган. Сочи давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. Фаолияти давомида журналистикани танлаб, онаси ва бобосининг изидан борган.

Телевидениеда 18 йилдан кўпроқ муддат ишлаган Мақсудов сўнгги пайтларда “Россия 24” телеканали мухбири сифатида Украина ҳудудидаги ҳарбий амалиётларнинг бориши ҳақидаги репортажни суратга олиш, тайёрлаш ва эфирга узатиш билан шуғулланиб келаётганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1