Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда коронавирус қайтадан авж оляпти, жонланяпти, ўлимлар сони ортяпти деган хавотирли аудиолар тарқалмоқда. Бу хабарлар аҳоли орасида саросима пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Хўш, ҳақиқатдан ҳам коронавирус жонланяптими? Саволларимизга Ўзбекистон Республикаси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромов жавоб берди.
– Коронавирус инфекцияси тўғрисида гапирилганда авваламбор ҳаво томчи йўллари орқали юқадиган барча ўткир респиратор вирусли инфекцияларни биргаликда гапирган маъқулроқ. Сабаби коронавируснинг юқиш йўли айнан шу ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тушиш йўли билан бир хил. Унинг кечиши ҳам, айни кунлардаги штамларни юзага келтирадиган касаллик турлари ҳам касалликнинг ўзини кечиши, кўриниши бир хил. Шу сабабли ҳам аҳоли ўртасида айнан ўткир респиратор вирусли инфекцияларни мавсумий кўтарилиши даврига келиб ушбу касалликларни коронавирус инфекциясининг кўтарилиши билан боғлиқ миш-мишлар тарзида тарқатилган хабарларнинг барчаси ноўрин. Сабаби бизда кунлик назорат олиб борилади ва коронавирус инфекцияси касаллигига чалинганлиги фақат лаборатория ва полимер занжирли реакциялар орқали махсус текширувлар орқали лабораторияда тасдиқланади.
Шунга кўра, бир ҳафта давомида бизда 90 га яқин касаллик қайд этилган бутун Республика бўйлаб. Бу эса ўртача олганда 14-15 та атрофида бир кунда қайд этилаётганини билдиради. Бироқ шу билан биргаликда биз шу эпид мавсум ҳисобланган ўткир респиратор вирусли инфекцияларни эътиборга оладиган бўлсак бу бир ҳафталик даврда 10 000 дан 11 000 гача миқдорда касаллик қайд этиляпти. Республика бўйича ўткир респиратор инфекцияларнинг 75-80% фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келяпти.
Энди бу ҳар йили такрорланиб турадиган ва одамларимизда асосан мулоқотнинг кўпайганлиги ва уларнинг ёпиқ биноларда узоқ вақт бемор одамлар билан бирга қолаётгани ва бемор ўша ўткир респиратор вирусли инфекцияси бўлган тақдирда ҳам ўзларини жамоат жойларида ёки ишга ёки ўқишга бориш жараёнларига жазм қилаётган одамларимизни ўзига нисбатан талабчанлигининг сусайганлиги оқибатида юзага келади. Сабаби бу ўткир респиратор вирусли инфекциялар ҳаво томчи орқали юқади. Шу сабабли ҳам бу касаллик тез тарқалади ва одамлар ўртасида шу миш-мишлар келиб чиқишига сабаб бўляпти.
Ўлим ҳолатлари кузатиляптими?
– Умуман ўлим ҳолати йўқ. Ҳаттоки шу ўткир респиратор вирусли инфекцияларда ҳам ўлим ҳолати йўқ. Сабаби кунлик назорати ва ҳафталик ҳисоботи юритилади.
Аҳоли нега коронавирус бўлсам керак деган бир тахминни илгари суряпти. Гриппнинг қайси штами кечяпти ҳозир? Унинг симптомлари қанақа?
–Дунё бўйича илмий текширишлар охирги берилаётган маълумотларга қараладиган бўлса, албатта, ҳар йилги ўткир респиратор вирусли инфекцияларни турли қўзғатувчилар юзага келтиради. Уларнинг ҳам, яъни вирус қўзғатувчиларнинг ҳам янги-янги штамлари юзага келяпти. Бу эса ўз навбатида касаллик кечишини бироз ўзгартиши мумкин. Шу сабабли ҳам энди фуқароларимиз ўртасида мен коронавирус бўлсам керак, чунки ўтган йили грипп чалинганимда бошқачароқ бўлган эди. Вирус эса бошқачароқ белгилар билан юзага келяпти. Бу коронавирус бўлса керак, деган шубҳа бор. Лекин агар шундай шубҳа бўладиган бўлса фуқароларимиздан сўрардик, бутун Республика бўйлаб коронавирусни ташхислаш учун лабораторияларимиз ишлаб турибди. Етарлича диагностика ускуналари билан таъминланган. Шу жойга агар намуна топширадиган бўлса, у таҳлилдан ўтказилиб коронавирус бор-йўқлиги аниқланади.
Гриппнинг қайси штами Ўзбекистонда мавжуд? Аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади?
— Бизда ўткир респиратор вирусли инфекциялар айнан грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар ва бу бир неча йиллардан буён давом этиб келаётган дозер эпидимиологик текширув деган бир тартибда текширувдан ўтказилади, яъни ушбу касалликларнинг оғир-енгиллигига қараб улардан олинган намуналар бизда ва тегишли вирусологик лабораторияларимизда текширувдан ўтказилади. 80 фоизга яқин натижа шуни кўрсатяптики, гриппнинг А тури, яъни ҳар йили учрайдиган тури учраяпти. Лекин юқорида айтиб ўтган битта турни қайсидир йилда бошқачароқ белгилари яққолроқ намоён бўлган бўлса, кейинги йилда бошқачароқ белгилари устун бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳам одамларимизда шубҳа бўляпти. Бу ҳаммаси айнан шу грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар ва уни чақирувчи ўша грипп вируси маълум фоизларда гриппнинг А турига тўғри келади. Ва уни оғирроқ ўтадиган турлари эса 1 фоизгаям етмайди. Ва уларни ўша стационар равишда бориб ётиб даволаниш керак.
Бизда коронавируснинг кўпроқ омикрон штами учраяпти. Гриппнинг А вируси ўхшашлиги қанақа? Симптомларни қандай фарқласа бўлади?
— Гриппни бу типи ҳам, коронавирус ҳам бир хил белгилар билан намоён бўладиган касалликни чақириши мумкин. Уни ҳозирги айтиб ўтган махсус диаагностик ускуналар билан ажратиб олинади, холос. Белгилари бу дастлабки йўтал, аксириш, тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик ва қалтираш, одамда совуқсираш. Шунга ўхшаган белгилар иккалсида ҳам учраши мумкин. Бугунги кунда 17 фоиз беморларда иккала инфекциянинг баробар келиши, яъни михед учраш ҳолати бор. Бу иккала инфекция ҳам организмда касаллик чақирган ҳисобланади ва иккаласи ҳам лаборатория таҳлилимизда тасдиқланган.
Уларни даволаш чоралари қанақа?
—Даволаш чоралари бўйича, демак, миллий қўлланмалар асосида протоколлар ишлаб чиқилган ва протоколларга асосан, бизда бугунги кунда дунё мамлакатлари ичида анчагина самарали бўлган коронавирусни даволаш протоколлари мавжуд. Бу дегани ушбу касалликка чалинган тақдирда ҳам уни даволаш учун етарлича бизда ижобий ҳолатлар бор.
Агар гриппнинг А вируси билан касалланган бўлса, қайси дори воситаларини қабул қилган маъқул?
—Буни ўз-ўзидан битта дорининг номини айтишдан мен йироқман. Агар бемор ўзида шу касаллик белгиларини сезадиган бўлса, албатта, ўзи яшаб турган давлат профилактика муассасаларидаги шифокорлардан маслаҳат олиши ва уларнинг тавсиясига амал қилиши шарт.
Карим Зарипов тайёрлади