АсосийJamiyat

Саида Мирзиёева шахмат бўйича жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамовани табриклади

'Саида Мирзиёева шахмат бўйича жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамовани табриклади'ning rasmi

Аввалроқ, 14 ёшли Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги чемпионатда жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Саида Мирзиёева чемпион қизни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида табриклаб, пост қолдирди

"Ўн тўрт ёшли шахматчи қизимиз Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги чемпионатда мамлакатимиз тарихида биринчи бор жаҳон чемпиони бўлди!

Афруза ўтган йили «Заковат-Гамбит» турнирининг C тоифасида ғолиб бўлган эди, бугун эса у — жаҳон чемпиони!

Табриклайман, Афруза! Бу — мисли кўрилмаган муваффақият, тенгдошлар учун зўр мотивация ва мамлакатимиз учун ифтихор манбаидир! Қизларимиз учун жаҳон биринчиликлари сари йўлни дадил очиб берганингиз учун ташаккур!

Мураббийларингиз ва ота-онангизга ҳам катта раҳмат", деб ёзади Мирзиёева. 

    Бошқа янгиликлар