АсосийJamiyat

Бухорода 2 ёшли болани аёвсиз калтаклаган "боғча опа" тергов қилинмоқда

'Бухорода 2 ёшли болани аёвсиз калтаклаган "боғча опа" тергов қилинмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Когон шаҳрида боғчада 2 ёшлик бола калтаклангани акс этган видео тарқалди.   

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шафвқатсиз  тарбиячини ишдан бўшатганлигини ҳақида хабар берди. 

Болалар омбудсманини ҳолат бўйича қўшимча қилишича, жорий йилнинг 20 ноябрь куни вояга етмаган 2021 йилда туғилган Ў.Қ. онаси томонидан боғчага биринчи марта олиб келган. Шу сабабли, Ў.Қ. инжиқлик қилиб йиғлагани важи билан муассаса тарбиячиси Н.А. болани урган.

Ушбу воқеа юзасидан Когон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вояга етмаган Ў.Қ. га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда Н.А.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ўрганилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар