Ижтимоий тармоғларда эҳсон қутисини олиб кетганлиги тўғрисида видео тарқалди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, Э.Н. ўзига тегишли “Damas” русумли автомашинасида жорий йилнинг 20 ноябрь куни тунги соат 02:12ларда шериклари Б.В. ҳамда С.А. бирга “Сармазор” жоме масжидининг ташқарисига қўйилган бир дона эҳсон қутисини ичида бўлган 80.000 сўм пули билан олиб кетганликлари аниқланган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирда эҳсон қутиси далилий ашё тариқасида олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






