Тошкентда Mercedes Gelandewagen ЙТҲга учради

ЖАМИЯТ 25.11.2023, 19:18
Тошкентда Mercedes Gelandewagen ЙТҲга учради

Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида Mercedes Gelandewagen русумли автомашинани бошқариб кетаётган 38 ёшли M.A. бошқарувни йўқотиб, темир ёритгичга тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати бошлиғи Исаханова Нилуфар маълум қилди.

M.A.нинг сўзларига кўра, мазкур ЙТҲга ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган Nexia-3 манёвр қилиб, йўналишни кескин чапга ўзгартиргани сабаб бўлган. 

Шундан сўнг M.A. хавфни айланиб ўтмоқчи бўлиб автомашина бошқарувини йўқотган ва темир ёритгич устунига бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1