Нью-Йорк мери Эрик Адамс 30 йил аввал содир этилган жинсий тажовузда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Жабрланувчи аёл 2022 йилда қабул қилинган қонун бўйича судга ҳужжат топширган.
Бу қонун жинсий жиноятлар ҳолатларида даъво муддатини эътиборсиз қолдиришга имкон беради.
Даъвогарнинг таъкидлашича, у 1993 йилда Ню-Ёркда ишлаётганида Эрик Адамс томонидан таҳқирланган.
Аёл суд мажлиси ўтказилишини ва 5 миллион доллар миқдорида товон пули талаб қилмоқда. Адамснинг адвокати мер аёл билан учрашганини эслай олмаслигини, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа одамга жисмоний зарар етказиши мумкин бўлган иш қилмаганини айтмоқда.