Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қиз етти ой давомида мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирган эди.
14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаб келишда гумонланаётган аёл қамоққа олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан фуқаро Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (вояга етмаган шахсга нисбатан одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






