Ўзбекистонга совуқ оқим кириб келмоқда — "Ўзгидромет"

ЖАМИЯТ 27.11.2023, 12:39
Ўзбекистонга совуқ оқим кириб келмоқда — "Ўзгидромет"

"Ўзгидромет" жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, 27-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 20-25 даражагача илиқ бўлади. 28 ноябрда фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шимолда ва чўлҳудудлардабаъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

29 ноябрда шимол-ғарбий ҳудудларидан нам ҳаво оқими кириб келиши ва республика ҳудудининг катта қисмида тарқалиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

30 ноябрда ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғади, бошқа ҳудудлар учун ёғингарчилик кутилмайди.

1 декабрда бутун ҳудуд бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилади.

29 ноябрдан ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди ва иш хафтасининг иккинчи ярмида кечаси  2-7 даража илиқ,  кундузи 10-15 даража илиқ, Республика шимол  ҳудудида кечаси 0-5 даража совуқ,  кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади .

Пойтахтда: бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундизи 21-24 даража бўлади.

29 ноябрда вақти- вақтибиланёмғир ёғади. Ҳарорат 15-17 даража илиқ бўлади.

30 ноябрь ва 1 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқгача, кундузи 10-15 даража илиқгача пасаяди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1