АсосийJamiyat

Jah Khalib концертига сохта чипта сотганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Jah Khalib концертига сохта чипта сотганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Хонанда Jah Khalib'нинг концертига кириш учун фуқароларга сохта билет сотганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Хабарга кўра, ушбу концерт дастурига кириш учун фуқароларга сохта билет сотилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда дейилади, хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 ноябрь куни "Ҳумо арена" мажмуасига концертга келган фуқаролар концертга киришда тартибсизлик юзага келгани ҳақида хабар берган эдик. 

Шунингдек, мазкур ҳолат Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан назоратга олиниб, оғир оқибатлар содир бўлишининг олди олинган.

Лекин айрим ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу тартибсизлик жараёнида гўёки бир нечта фуқаролар жароҳат олгани ва вафот этганлиги ҳақида асосланмаган ва текширилмаган хабарларни тарқатмоқда.

Ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолатда бирорта фуқаро жароҳат олганлиги ва вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар