Қашқадарё вилояти ҳокими соғлом йигит-қизларга ногирон ёшларни ўрнак қилиб кўрсатди.
Ногиронлиги бўлишига қарамасдан, ўзи меҳнат қилиб, боқиманда бўлмасдан, ўзига мослаштирилган автомобилда таксичилик қилиб, қўшимчасига хизматлар кўрсатиш соҳасида ҳам кичик бизнесини йўлга қўйган фуқаро, кредит олиб уйлик бўлишни исташини, кредитни ўз вақтида тўлашга 100 фоиз қурби етишини айтиб вилоят ҳокимига мурожаат қилди.
Вилоят раҳбари аввало фуқарога оиласи учун ҳаракат қилаётган йигитга ўз ташаккурини билдириб, бу бошқа соғлом йигит-қизларга ҳам ўрнак бўлиши кераклигини таъкидлаб, уй-жой олиш масаласида кредит олиш тартиби бўйича қонуний ечим асосида масъулларга керакли топшириқларни берди.