Украина разведка бошқармаси бошлиғининг рафиқаси заҳарланди

ДУНЁ 28.11.2023, 22:11
Украина разведка бошқармаси бошлиғининг рафиқаси заҳарланди

Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановнинг рафиқаси заҳарланган. Марианна Буданова касалхонада. Бу ҳақда РБC-Украинага махсус хизматлардаги манба хабар берган.

Манбага кўра, разведка бошқармаси бошлиғининг рафиқаси касалхонага ётқизилган ва даволаш курси аллақачон якунланмоқда.

Суҳбатдошнинг таъкидлашича, аёлга оғир металлдан захарланиш ташхиси қўйилган. Бундай моддалар кундалик ҳаётда ёки ҳарбий ишларда ҳеч қандай тарзда ишлатилмайди. Улардан фойдаланиш заҳарланишга уриниш эҳтимолини кўрсатиши мумкин, деди у.

Манбанинг қўшимча қилишича, бу бир марталик заҳарланишми ёки Марианна маълум вақт давомида заҳарланганми, ҳозирча номаълум.

Айни вақтда махсус хизматлар Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановнинг рафиқаси заҳарлангани ҳақидаги маълумотдан сўнг унинг аҳволи ҳақида маълум қилди.

Разведка хизматларидаги икки манбага кўра, Буданов заҳарланмаган. Унинг саломатлиги яхши.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1