Исроил ва Ҳамас бир-бирини сулҳни бузишда айблади

ДУНЁ 29.11.2023, 10:38
Исроил ва Ҳамас бир-бирини сулҳни бузишда айблади

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори шимолида ХАМАС жангарилари томонидан отишма натижасида бир неча аскар енгил яраланганини маълум қилди. Бу ҳақда ИД баёнотида айтилади.

Исроил армиясининг билдиришича, 28 ноябрь куни тушдан кейин бир соат ичида Ғазо сектори шимолидаги икки хил жойда Исроил қўшинлари яқинида учта портловчи қурилма портлаган. Исроил армияси маълумотларига кўра, воқеалардан бирида жангарилар ҳарбийларга қарата ўт очган, аскарлар эса бунга жавобан ўт очишган.

“Икки ҳолатда ҳам Исроил кучлари келишилган сулҳ чегаралари доирасида эди”, дейилади ҳисоботда.

Ўз навбатида, Фаластиннинг Ҳамас гуруҳи Исроилни Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувини “қўпол равишда бузаётганликда” айблади, деб ёзади The Guardian. ҲАМАСнинг даъво қилишича, Исроилнинг ҳаракатлари жангариларнинг жавоб чораларига сабаб бўлган. Гуруҳ вакиллари тафсилотларни келтирмади.

Ҳамас Исроил уни ҳурмат қилса, "сулҳга содиқ" эканини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ғазода ўт очишни тўхтатиш 24 ноябрь куни эрталаб ишлай бошлади – дастлабки келишувларга кўра, бу тўрт кун давом этди. Бу келишувга кўра, Хамас гаровдаги 50 нафарни, Исроил эса қамоқдаги 150 нафар фаластинликни озод қилиши керак эди. 27 ноябрь куни томонлар сулҳни яна икки кунга узайтиришга келишиб олганликларини маълум қилди. Бу вақт ичида ХАМАС гаровдагилар орасидан яна 20 нафар аёл ва болани озод қилиши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1