Владимир Путин мамлакат оғир демографик муаммоларга дуч келганини таъкидлаб, кўп фарзандли бўлиш анъаналарига қайтишни маслаҳат берди.
Россия президенти Бутунжаҳон рус халқи кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида "бизнинг бобо-бувиларимиз учун кўп фарзандли бўлиш одат", - дея айтиб ўтди. Унинг айтишича, аввалги авлодларда ҳар бир оилада 7-8 нафар фарзанд бўлган.
Россия раҳбари демографик муаммоларни ҳал қилиш фақат ижтимоий тўловлар ва имтиёзлар кўринишидаги моддий рағбатлантириш билан чекланиб қолмаслигини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, инсоннинг ҳаётий кўрсатмалари муҳимроқдир.