1 декабрдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ошади (рўйхат)

ЖАМИЯТ 30.11.2023, 13:53
1 декабрдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ошади (рўйхат)

1 декабрдан бошлаб БҲМ 340 минг сўмга ошади. Шунинг учун ҳам 1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади:

  Техник кўрик, "аптечка" — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм);

•  Хавфсизлик камарини тақмаслик — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм);

• Ҳужжатсиз юриш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);

•  Суғуртасиз ҳайдаш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);

• "Қизил" дан ўтиш — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм);

• Нотўғри "парковка" — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм);

• Телефонда гаплашиш — 1 млн 20 минг сўм (айни вақтда 990 минг сўм);

• Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм);

• Тезликни ошириш (20 км/с) — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);

• Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм);

• Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 60 минг сўм (айни вақтда 2 млн 970 минг сўм);

• Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 400 минг сўм (айни вақтда 3 млн 300 сўм);

• Маст ҳолда ҳайдаш — 8 млн 500 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм);

• Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 100 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 4 млн 950 минг сўм);

• Рухсатсиз "тонировка" — 8 млн 500 минг сўм (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм);

• "Тонировка" дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 13 млн 600 минг сўм (айни вақтда 13 млн 200 минг сўм).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1