Ўзбекистонда 10 ой ичида 8 мингдан зиёд ёнғин содир бўлгани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 01.12.2023, 20:13
Ўзбекистонда 10 ой ичида 8 мингдан зиёд ёнғин содир бўлгани маълум бўлди

Республика бўйлаб 15 ноябрь кунидан 15 декабрь кунига қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” эълон қилиниб, ойлик доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида бир қатор профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда. 

Жумладан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида “Аҳоли турар жойлари, жамоат бинолари ва саноат обектлари хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари: муаммо ва ечимлар” республика илмий-амалий анжумани  бўлиб ўтди.  

Анжуманда Ўзбекистоннинг Вазирлик ахборот хизмати ходимлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар, курсантлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда қайд этилганидек, республикада 2022 йилда жами 10 минг 260 та ёнғин ҳодисаси юз бериб, унда 284 нафар фуқаро жабрланган, шундан 107 нафари вафот етган, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга 214,6 млрд сўмлик зарар етказилган. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида эса жами 8 минг 293 та ёнғин содир бўлган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44 тага кўп содир бўлганлигини кўришимиз мумкин.  

Ёнғинлар натижасида 56 нафар инсонлар ҳалок бўлган бўлса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 тага камайганини, жароҳат олганлар эса 135 нафарни ташкил етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 тага камайган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1