АсосийJamiyat

Тошкентда интернет орқали пиротехника воситаларини сотаётган шахс қўлга тушди

'Тошкентда интернет орқали пиротехника воситаларини сотаётган шахс қўлга тушди'ning rasmi

Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс 108 дона салютларни қабул қилиб, ўзи бошқарувидаги «Спарк» автомашинасига юклаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Тезкор тадбир пойтахтнинг Юнусобод туманида давом эттирилиб, ушбу шахснинг хонадони кўздан кечирилганида бу ерда ҳам 12 номдаги 1382 дона салютлар сақланаётганлиги маълум бўлди.

Суриштирувлар давомида аниқланишича, қонунбузар шахс пиротехника воситаларини асосан электрон тижорат платформалари орқали мижозларга пуллаб келган.

Шундай қилиб мазкур ҳолатда қиймати 350 млн сўмлик жами 1490 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида божхона органлари томонидан аниқланган 85 та ҳолатда қиймати салкам 2,2 млрд сўмлик 1 млн 951 минг дона пиротхеника воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган.

    Бошқа янгиликлар