АсосийJamiyat

Омбудсман Чирчиқдаги ҳибсхонада ўзини осган йигит ишини ўрганишни бошлади

'Омбудсман Чирчиқдаги ҳибсхонада ўзини осган йигит ишини ўрганишни бошлади'ning rasmi

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов ҳибсхонасида 22 ёшли йигит вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Омбудсман ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини бошлади.
Омбудсман мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан назоратга олиниб, ишга тааллуқли маълумотлар сўраб олингани, ишга оид ҳужжатлар ўрганилаётганини билдирди.

“Омбудсман юқорида қайд этилган хабарлар юзасидан текширув ҳар томонлама, тўлиқ ва қонуний ўтказилишини назорат қилади”, — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва марҳумга суд-экспертизаси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар