АсосийJamiyat

Наманганда ҳам қидирувда бўлган 35 нафар шахслар ушланди

'Наманганда ҳам қидирувда бўлган 35 нафар шахслар ушланди'ning rasmi

Наманган вилояти ҳудудида ҳам "долзарб 40 кунлик" доирасида жиноятчиликка чек қўйиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва ҳудуд осойишталигини таъминлаш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида 20 та ҳолатда кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддалари, 7 та ҳолатда 4.615 дона психотроп дори воситаларини сақлаш ва ўтказиш ҳолатлари, 13 дона ноқонуний қурол ҳамда 190 дона ўқ-дориларни сақлаш ҳолатлари, 61.000 донадан ошиқ турли хил пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритилиши ҳолатларига чек қўйилган.

Шунингдек, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 35 нафар шахслар ушланиб, қонун устуворлиги таъминланган.

Кеча “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган криминал, бугун Фарғонада унга яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Халилов қўлган олинди. Шунингдек, турли манбалар  "Салимбойвачча" ушлаб кетилгани ҳам  айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар