Путин эртага Саудия Арабистонига боради

ДУНЁ 05.12.2023, 15:11
Путин эртага Саудия Арабистонига боради

Россия президенти Владимир Путин 6 декабр куни БАА ва Саудия Арабистонига амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар бермоқда Interfax.

Песковнинг таъкидлашича, бўлажак музокараларда икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинади, халқаро кун тартиби, шунингдек, Фаластин-Исроил можароси юзасидан фикр алмашилади. 

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, БАА ва Саудия Арабистони вакиллари билан мулоқотда нефть бозоридаги келишилган ҳаракатларни муҳокама қилиш доимо кун тартибида.

“Ушбу мунозаралар ОПЕК+ формати доирасида олиб борилмоқда, лекин, албатта, бу соҳадаги ҳамкорлик ҳар доим кун тартибида”, — деди Кремль вакили.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1