Тошкентда яна бир шахс жиноятда гумонланиб қўлга олинди

ЖАМИЯТ 05.12.2023, 21:30
Тошкентда яна бир шахс жиноятда гумонланиб қўлга олинди

Ўзбекистон бўйлаб давом этаётган криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар давомида пойтахт Тошкентда “Бузрук” номи билан танилган Бузрук Акмалович Бузруков қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

“Тошкент шаҳар ИИББ томонидан “Долзарб қирқ кунлик” доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди. Шулар жумласидан, 1985 йилда туғилган Бузрук Акмалович Бузруков”, дейилади ИИББ хабарида. 

Қайд этилишича, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан айбланмоқда. 

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1